Ўзбекистонда вазирликлар ва бош вазир ўринбосарлари сони сезиларли даражада қисқартирилди — рўйхат

Ўзбекистонда вазирликлар ва бош вазир ўринбосарлари сони сезиларли даражада қисқартирилди — рўйхат

Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Бош вазир ўринбосарлари сони 8 тадан 4 тага, вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тага қисқартирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби ҳам тасдиқланди:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.