Ёш боксчиларимиз Анападаги халқаро турнирда 11 та медаль қўлга киритишди

Ёш боксчиларимиз Анападаги халқаро турнирда 11 та медаль қўлга киритишди

Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XIII халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза, умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

— 48 кг: Мирали Мавлонов
— 51 кг: Зиёвиддин Алижонов
— 71 кг: Фазлиддин Эркиноев

Кумуш:

— 54 кг: Хўжаназар Нортожиев
— 60 кг: Миркомил Сайдохунов
— 86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

Бронза:

— 51 кг: Қодир Ахтамов
— 63 кг: Хусан Турдалиев
— 67 кг: Шавкат Болтаев
— 80 кг: Раҳматилло Бойматов
— 92 кг: Айназар Кенесбаев

Мураббийлар: Олим Мухамедов, Нодир Ғуломов, Рустам Раззаков, Сардор Раззаков, Жамшид Камолов.

Ҳамюртимиз Маруф Урдушев мусобақада ҳакам сифатида ишлади.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.