Ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова ўсмирлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова ўсмирлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди

Қирғизистонда Western Asia Chess Championship—2022 халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Чемпионатда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби 6 давлатдан 20 ёшдан ошмаган 30 нафарга яқин ўғил-қиз шахматчилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова G20-Рапид гуруҳида ғалаба қозонди. Омонова гуруҳнинг 7 турида 6 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Умидадан ташқари G20-Рапид гуруҳида Ўзбекистон шарафини Маржона Маликова, Барчиной Шокиржонова, Оксана Слопогузова, Робияхон Сардорова ҳимоя қилди. О20-Рапид гуруҳида эса Муҳаммадали Абдураҳмонов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Умида Омонова Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида иштирок этганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.