Қозоқ бокси асосчиларидан бири Шокир Болтекули хотирасига бағишланган халқаро турнирда Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатларидан 130 нафар боксчи иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, вакилларимиз 6 та медаль, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлдилар:
Олтин:
86 кг: Тимур Мержанов
92 кг: Нусратбек Тохиров
Кумуш:
51 кг: Фозилжон Абдумуродов
92 кг: Абдулла Ражабов
Бронза:
48 кг: Нодиржон Мирзахмедов
67 кг: Бекзод Ҳамидов
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.