Аҳолининг муаммолари ҳудудлар кесимида ўрганилиб, натижада қўшимча 800 млрд сўм маблағлар ажратилиши белгиланди.
Сенат раисининг қайд этишича, йил давомида олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган ва айнан бюджет омили орқали ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар Давлат бюджетида ҳам ўз ифодасини топди.
Жорий йилда сенаторлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни ўрганиш давомида умумий қиймати 2,5 трлн сўмлик қарийб 1 000 га яқин муаммоли (канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш) масала аниқланиб, Ҳукуматга киритилган.
«Барча таклифларимиз атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал қилиш учун 800 млрд сўмга яқин маблағ ажратилиши белгиланди ва ушбу маблағлар бугун сиз билан бирга муҳокама қилаётган 2023 йилги Давлат бюджетида акс эттирилади», — деди Сенат раиси.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.