Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 2-ўринни эгаллади

Озарбайжоннинг Наҳчиван шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон — 1 терма жамоаси 9-тур якунига кўра иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонликлар мусобақа давомида 7 та ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубият қайд этган ҳол 15 очко жамғарди. Туркия вакиллари 18 очко билан биринчи ўринни банд этди. Озарбайжон — 1 жамоаси эса 13 очко билан кучли учликни якунлаб берди.

Ўсмирлар шахмат Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон — 2 терма жамоаси 11 очко билан 7-поғонани эгаллади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.