Ўзбекистонлик боксчилар Қирғизистондаги турнирда 9 та медаль қўлга киритишди

Ўзбекистонлик боксчилар Қирғизистондаги турнирда 9 та медаль қўлга киритишди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бокс бўйича ака-ука Абдували ва Нургази Арзиевлар хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 9 та медаль қўлга киритишди. Юртдошларимиз ватанимизга 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан қайтишди.

Мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:

Олтин:

— 67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
— 86 кг: Самандар Жалолов
— 92 кг: Раҳимжон Қаҳрамонов

Кумуш:

— 54 кг: Давлатбек Аъзамов
— 80 кг: Бегали Қирғизбоев

Бронза:

— 57 кг: Аюбхон Бахтиёров
— 57 кг: Бекзодбек Холдаров
— 60 кг: Сардорбек Ғаниев
— 92 кг: Элёр Жўрабоев

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.