Қашқадарёда мактаб ўқувчилари машиналарда арча атрофида айланишди

Қашқадарёда мактаб ўқувчилари машиналарда арча атрофида айланишди

Мактабдаги байрамда “шоу” кўрсатган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактаб ўқувчилари арча атрофида машинада ҳаракатлангани акс этгани видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 декабрь куни соат тахминан 10:00 ларда Кўкдала тумани “Сувлиқ” МФЙда жойлашган 76-мактаб ўйингоҳида Янги йил байрами муносабати билан ўрнатилган арча атрофида тадбир ўтказилаётган вақтда шу мактабнинг 4 нафар 11-синф ўқувчилари — Ҳ.Ҳ., Қ.Қ., Ж.Н., Ж.Х.лар Lacetti ва 2 та Cobalt’ларда ҳуқуқбузарлик содир этган.

Ҳолат юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли чора кўрилди.

Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганлар БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима билан жазоланади.

Вояга етмаган ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.