Дзюдо: Жаҳон чемпионатининг 3-кунида 4 нафар ҳамюртимизга мухлислик қиламиз

Дзюдо: Жаҳон чемпионатининг 3-кунида 4 нафар ҳамюртимизга мухлислик қиламиз

Бугун, 8 октябрь пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо Арена» саройида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 35-жаҳон чемпионатининг 3-кунги медаллар жамғармаси ўз эгаларига топширилади.

Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигининг навбатдаги кунида — 57 кг вазнда аёллар ҳамда — 73 кг вазнда эркаклар ғолиблик учун ўзаро баҳсларга киришади.

Бугунги беллашувларда ҳамюртларимиздан Шукуржон Аминова, Нилуфар Ермаганбетова ( — 57 кг), Шаҳрам Аҳадов, Муроджон Йўлдошев ( — 73 кг) татамига чиқишади.

Умид қиламизки, айнан улар японлар гегимонлигига барҳам бериб, чемпионликни тантана қилишади.

Дзюдочиларимиз рақиблари билан қуйида батафсил танишиб олишингиз мумкин:

— 57 кг: Шукуржон Аминова — Адина Кочконбаева (Қирғизистон)/Мими Ҳуҳ (Жанубия Кореа);
— 57 кг: Нилуфар Ермаганбетова — Рафаела Силва (Бразилия);
— 73 кг: Муроджон Йўлдошев — Нжие Фае (Гамбия)

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.