Дзюдо: ЖЧнинг иккинчи кунида 3 нафар терма жамоамиз вакиллари медаллар учун курашади

Дзюдо: ЖЧнинг иккинчи кунида 3 нафар терма жамоамиз вакиллари медаллар учун курашади

Бугун пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо Арена» саройида отказилаётган дзюдо бўйича катталар ортасидаги 35-жаҳон чемпионатининг иккинчи куни.

Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигининг иккинчи куни — 52 (аёллар) ҳамда — 66 кг вазн тоифаларида голиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Бугунги беллашувларда ҳамюртларимиздан Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева ( — 52 кг) ва Сардор Нуриллаев ( — 66 кг) медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади.

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижаси:

— 52 кг: Диёра Келдиёрова — Сумия Ираоуи (Марокаш)
— 52 кг: Сита Кадамбаева — Йоана Диого (Португалия)
— 66 кг: Сардор Нуриллаев — Богдан Ядов (Украина)

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.