Йигитларимиз мусобақада 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Қайд этиш жоиз, мусобақада жаҳон чемпионатига алоҳида тайёрланаётган икки асосий вакилларимиз Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этгани йўқ. Қизларимиз эса муросасиз баҳслар давомида 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамоамиз ғазнасига қўшиб қўйишди.
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида қўлга киритган муваффақияти билан мамлакат оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийлар, федерациянинг барча мутасаддиларини самимий қутлаймиз.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.