Бокс. Костанайдаги халқаро турнирда 11 та медалга эга чиқдик, шулардан 5 таси олтин!

Бокс. Костанайдаги халқаро турнирда 11 та медалга эга чиқдик, шулардан 5 таси олтин!

Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этганликлари ҳақида хабар қилгандик.

Турнир якунига кўра вакилларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

— 51 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
— 57 кг: Мирзабек Мирзахалилов
— 63,5 кг: Лазизбек Фаттоев
— 86 кг: Жўрабек Тоштемиров
— 92 кг: Нусрат Тоҳиров

Кумуш:

— 60 кг: Сирожбек Исмоилов
— 71 кг: Шержаҳон Мирзабеков
+92 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Бронза:

— 51 кг: Абдумажид Маннопов
— 54 кг: Фозилжон Абдумуродов
— 57 кг: Содирбек Камолмирзаев

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.