Бокс. Ўзбекистонлик эркаклар ўртасида илк финал йўлланмасини Жаъфаров қўлга киритди

Бокс. Ўзбекистонлик эркаклар ўртасида илк финал йўлланмасини Жаъфаров қўлга киритди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида ярим финал жанглари доирасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3 мағлубиятдан кейин дастлабки ғалабани қўлга киритди.

75 кило вазндаги спортчимиз Саиджамшид Жаъфаров ҳиндистонлик Сумитга қарши ишончли жанг ўтказди. Биринчи бўлимда бир ҳакам ҳинд боксчисининг устунлигини эътироф этган бўлса, 4 ҳакам устунлик Саиджамшидга берди.

Ҳамюртимиз иккинчи ва учинчи раундларда тўлиқ устунликка эришди ва ҳакамларнинг барча овозларини ўзиники қилиб олди.

Якуний ҳисоб — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28). Шу тариқа, ўзбекистонлик эркак боксчилар ўртасида Саиджамшид Жаъфаров биринчи бўлиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.