Пара ўқ отиш: Сервер Ибрагимов жаҳон чемпионатида совриндор бўлди!

Пара ўқ отиш: Сервер Ибрагимов жаҳон чемпионатида совриндор бўлди!

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик топпончадан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 213.3 очко жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Биринчи ва иккинчи ўринлар эса Жанубий Корея ҳамда Полша вакилларига насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Ибрагимов ўзбекистонлик спортчилар орасида биринчи бўлиб Париж — 2024 ўйинларига лицензияни қўлга киритган.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.