Биринчи раунд рақиб боксчиси устунликка эришди ва ҳакамлар ўз овозларини унга беришди.
Иккинчи бўлимда Рўзметова фаолликни ва зарбаларининг аниқлигини оширди. Натижада бу сафар барча ҳакамлар ўзбек қизининг устунлигина эътироф этишди.
Учинчи раундда боксчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Ғолиб номини аниқлаш қийин эди. Бу нарса якуний баҳоларда ҳам кўринди ва Соҳиба ғалаба қозонди — 3:2 (29:28, 29:28, 29:28, 28:29, 28:29).
Шу тариқа, Навбаҳор Ҳамидовадан сўнг Соҳиба Рўзметова ҳам Осиё чемпионати финалига чиқди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.