Бокс. Навбаҳор Ҳамидова иродали ғалабага эришиб, финалга чиқди

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова иродали ғалабага эришиб, финалга чиқди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 66 кг. вазндаги ўзбекистонлик спортчи Навбаҳор Ҳамидова ҳиндистонлик Анкушита Борога қарши рингга кўтарилди.

Биринчи раунд тенгма-тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, ҳакамларнинг барчаси устунликни ҳинд боксчисига беришди.

Иккинчи бўлимда Ҳамидова тажовузкорлик ва зарбаларининг аниқлигини оширди. Натижада бу раундда 4 рефери Навбаҳорнинг устунлигини эътироф этишди. Шунинг учун жанг ғолиби сўнгги 3 дақиқаликда аниқланадиган бўлди.

Учинчи раундда боксчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Зарбалар сони бўйича ўзбек қизи устунликка эришди ва жанг тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди — 4:1 (28:29, 29:28, 29:28, 29:28, 29:28).

Навбаҳор Ҳамидова Осиё чемпионати финалига чиққан ўзбекистонлик илк спортчига айланди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.