Бокс. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунлади

Бокс. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунлади

Аммандаги бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу натижа орқали делегациямиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
— 51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
— 57 кг: Абдумалик Халаков
— 63,5 кг: Руслан Абдуллаев
— 75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
Кумуш:
— 80 кг: Одилжон Аслонов
— 92 кг: Мадияр Саидраҳимов
Бронза:
— 54 кг: Шаҳзод Музаффаров
— 60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
— 67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Қозоғистон терма жамоаси 3 олтин, 6 кумуш ва 3 бронза билан иккинчи поғонани банд этган бўлса, мезбон Иордания кучли учликка кирди 2 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза.

1. Ўзбекистон — 5-2-3
2. Қозоғистон — 3-6-3
3. Иордания — 2-2-1
4. Таиланд — 2-0-0
5. Филиппин — 1-0-0
6. Ҳиндистон — 0-1-4
6. Мўғулистон — 0-1-4
8. Япония — 0-1-1
9. Қирғизистон — 0-0-4
10. Эрон — 0-0-2
10. Тожикистон — 0-0-2
12. Покистон — 0-0-1
12. Хитой Тайпейи — 0-0-1.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.