Бокс. Ўзбекистонлик аёллар умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни эгаллади?

Бокс. Ўзбекистонлик аёллар умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни эгаллади?

Иорданияда бокс бўйича аёллар ўртасидаги мусобақа якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси унда 3та медални қўлга киритди: Навбаҳор Ҳамидова — олтин, Соҳиба Рўзметова — кумуш ва Фарзона Фозилова — бронза.

Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон делегацияси мусобақада умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади. Қизларимиз Дубай — 2021 Осиё чемипонатида бир олтин, 5 кумуш ва 2та бронза медалларига эга чиқишганди. Бу сафар «ҳосил» анча кам бўлди.

Бу галги мусобақада Ҳиндистон медаллар ҳисоби бўйича пешқадамга айланди. Ҳиндлар 4 олтин, бир кумуш ва тўрт бронза медаллари билан ортга қайтадиган бўлишди. Қозоғистон эса 3 олтин, бир кумуш ва беш бронза медаллари билан 2-ўринни эгаллади. Дубайдаги турнирда Қозоғистон пешқадам бўлганди. Бу сафар Япония кучли учликка кирди.

Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати медаллар ҳисоби:

1. Ҳиндистон — 4-1-2
2. Қозоғистон — 3-1-5
3. Япония — 1-4-0
4. Жанубий Корея — 1-1-4
5. Ўзбекистон — 1-1-1
6. Хитой Тайпейи — 1-0-2
7. Вьетнам — 1-0-1
8. Таиланд — 0-2-1
9. Монголия — 0-1-4
10. Иордания — 0-1-1
11. Филиппин — 0-0-2.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.