Бокс. Дастлабки олтин медаль қўлга киритилди: Ҳамидова — Осиё чемпиони!

Бокс. Дастлабки олтин медаль қўлга киритилди: Ҳамидова — Осиё чемпиони!

Иорданиянинг Амман шаҳрида бугун бокс бўйича Осиё чемпионатининг аёллар ўртасидаги финал жанглари ўтказилмоқда. 66 кг. вазндаги вакилимиз Навбаҳор Ҳамидова ҳозиргина ўз жангини якунлади.

Ҳамюртимиз жанубий кореялик Чой Хонгеунга қарши рингга кўтарилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Ҳакамларнинг барчаси ҳар уч раундда Ҳамидованинг устунлигини эътироф этишди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 29:28, 29:28).

Ўзбекистон делегацияси учун мазкур ғалаба Осиё чемпионатида илк олтин медаль бўлди. Табриклаймиз.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.