Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Испаниядаги жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Испаниядаги жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

14-26 ноябрь кунлари Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этувчи ёшларимиз бугун бош мураббий Олим Мухамедов бошчилигида Испанияга жўнаб кетишди.

Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади.

— 48 кг: Мирали Мавлонов
— 51 кг: Зиёвуддин Алижонов
— 54 кг: Хўжаназар Нортожиев
— 57 кг: Бахтиёр Асадов
— 60 кг: Миркомил Саидохунов
— 63,5 кг: Шавкатжон Болтаев
— 67 кг: Жавоҳир Умматалиев
— 71 кг: Фазлиддин Эркинбоев
— 75 кг: Тўрабек Хабибуллаев
— 80 кг: Раҳматулла Бойматов
— 86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
— 92 кг: Айназар Кенесбаев

Бош мураббий: Олим Мухамедов
Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Нодир Ғуломов, Сардор Раззоқов, Рустам Раззоқов, Шерзод Аҳмаджонов, Алимардон Достонов.

Шифокор: Комилжон Расулов.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.