Бокс. Мадияр Саидраҳимов олтин медаль учун жанг қилади

Бокс. Мадияр Саидраҳимов олтин медаль учун жанг қилади

Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси ярим финал жангларини ўтказишди.

Вакилларимиз орасида сўнгги бўлиб Мадияр Саидраҳимов (92 кг.) финал йўлланмасини қўлга киритди. У ярим финалда мезбон спортчи Аҳмат Сулайман Ат-Тейматга қарши рингга кўтарилди ҳамда барча раундларда тўлиқ устунликка эришди. Ҳакамларнинг баҳолари — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 29:28, 29:28).

Шу тариқа, бугун ярим финал жингида иштирок этган 10 нафар боксчидан 7 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. Улар: Саиджамшид Жаъфаров, Лазизбек Мулложонов, Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халаков, Руслан Абдуллаев, Одилжон Аслонов ва Мадияр Саидраҳимов. Шаҳзод Музаффаров, Адҳамжон Муҳиддинов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалда енгилиб, бронза медалига эга чиқишди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.