Тошкент шаҳрида 15 январдан бошлаб барча дўконлар (озиқ-овқат дўконларидан ташқари), савдо марказлари ва истироҳат боғлари соат 10:00 дан 17:00 гача қатъий ишлаши керак эди.
“Мамлакатда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳардаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғларини вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказишни тавсия қилган эди, озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналари бундан мустасно. Бу аҳолини электр энергияси ва газ билан тўлиқ таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Aйни пайтда ҳаво ҳароратининг ошиши ва вазият барқарорлашгани муносабати билан пойтахт ҳокимлиги томонидан юқоридаги барча корхоналарнинг одатдагидек ишлашига рухсат берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.