Тошкент халқаро марафон ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчаларида транспорт учун ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Тошкент халқаро марафон ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчаларида транспорт учун ҳаракати вақтинча тўхтатилади


2022 йилнинг 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01-07/1-341-сонли йиғилиш баёнига асосан, Тошкент шахрида “Тошкент халқаро марафон тадбири” ўтказилиши муносабати билан, пойтахтимизнинг тадбир ўтказилиши мўлжалланган кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

👉 Олмазор кўчаси: Беш ёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача 2022 йилнинг 25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00гача;

2022 йилнинг 27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:
👉 И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
👉 Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
👉 Шахрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
👉 Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Беш ёғоч кўчасигача;
👉 Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шахрисабз кўчасигача;
👉 Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
👉 А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача.

Пойтахтимиз аҳолиси ва мехмонларидан ушбу вақт оралиғида юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.