У фуқароларни Европа иттифоқи давлатлари ва Мексика орқали қўшма штатларга жўнатишни ваъда қилган.
Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган, Бухоро шаҳрида яшовчи М.Ф. фуқароларни ноқонуний йўллар билан Европа иттифоқи давлатлари ва Мексика орқали АҚШга юбориш билан шуғулланган.
У навбатдаги “мижози” – самарқандлик фуқарони АҚШга юбориш учун 15 000 АҚШ доллар сўраган. Тезкор тадбир чоғида М.Ф. ушбу пулдан 3000 АҚШ долларини маҳаллий фуқародан олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.