Шавкат Раҳмонов ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Шавкат Раҳмонов ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Президентнинг 22 февралдаги қарорига асосан полковник Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

У бир вақтнинг ўзида Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ҳам ҳисобланади. Шавкат Раҳмонов 2022 йилнинг февралидан шу пайтга қадар Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Унга қадар 2019 йилдан буён Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.