20 декабрдан бошлаб Centrum Air авиакомпанияси Самарқанд ва Екатеринбург ўртасида парвозларни амалга оширади. Самолётлар якшанба кунлари қатнайди.
Бундан ташқари, Самарқанд — Минералние Води йўналишига Россиянинг «Победа» ва Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпаниялари хизмат кўрсатиши режалаштирилган.
«Победа» ушбу йўналиш бўйича авиачипталар савдосини бошлаган. Centrum Air эса парвозларни 2027 йил 20 январдан йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Минералние Водига авиачипталар нархи ва парвозлар жадвали ҳақидаги маълумотлар ҳозирча аниқлаштирилмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.