Дзюдо. Бугун Тбилиси «катта дубулға» турнирида 4 дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Дзюдо. Бугун Тбилиси «катта дубулға» турнирида 4 дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи турнир бошланади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада 11 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бугун улардан 4 нафари медаллар ҳамда Париж — 2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун баҳсларга киришади.

Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари:

— 60 кг: Камолиддин Бахтиёров — Муҳаммад Рашнонажод

— 60 кг: Достон Рўзиев — Саба Григалашвили (Грузия)

— 66 кг: Манучер Ширинов — Густав Броволд (Норвегия)

— 52 кг: Диёра Келдиёрова — Толганай Абеуова (Қозоғистон)/Мари Махарашвили (Грузия).

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.