ЖК ва МЖтКга энергия ресурсларидан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди.
Унга кўра, жорий йил 13 март куни тасдиқланган Қонун билан МЖтК ҳамда ЖКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, МЖтКга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.