54 кг. вазн тоифасида Ойбек Жўраев қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши рингга кўтарилди. Биринчи раунднинг дастлабки ярмида ҳамюртимиз яхши ҳаракат қилиб, зарбалар сони бўйича устунлик қила бошлади. Аммо раунднинг иккинчи ярмидан бошлаб устунлик Сабирхан томонига ўтиб кетди.
Иккинчи бўлимда бошлаб қозоқ боксчисининг устунлиги ошиб борди. Учинчи бўлимга келиб у Ойбекни икки марта нокдаунга ҳолатига тушира олди. Ҳакамлар бир овоздан Маҳмуд Сабирханнинг ғалабасини эътироф этишди — 5:0.
Шу тариқа, Ойбек Жўраев фаолиятида илк марта ЖЧда иштирок этиб, кумуш медалга эга чиқди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.