«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 4-турнинг асосий баҳсида дуранг ўйнаб, армагеддонда ютқазди

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 4-турнинг асосий баҳсида дуранг ўйнаб, армагеддонда ютқазди

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида кеча 4-тур баҳслари ўтказилди.

Унда Нодирбек Абдусатторов озарбойжонлик Шаҳриёр Мамедяровга қарши қора доналарда ўйнади. Ўйинда тенгма-тенг вазият сақланиб турди, ҳеч бир спортчи хатога йўл қўймади. 48-юришга келиб битта юриш 3 марта такрорлангач, шахматчилар дурангга имзо чекишди.

Шундан, сўнг, регламентга кўра, ғолибни аниқлаш мақсадида шахматчилар армагеддон партияда ўз омадларини синаб кўришди. Унда озарбойжонлик шахматчининг қўли баланд келди. Натижада Абдусатторов ўз ҳисобига 1 очкони, Мамадяров эса 1,5 очкони ёзиб қўйди.

Нодирбек турнирда 5 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Шаҳриёр ҳисобида 4 очко бор (9-ўрин). Фабиано Каруана (АҚШ) 10,5 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

Бугун Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Домараджу Гукешга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.