Матонатли паралимпиячиларимиз ушбу мусобақада 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида сайёрамизда 8-ўринни эгаллашди.
Яна бир эътиборли жиҳати, бу галги жаҳон чемпионатида 5 нафар спортчимиз — Дониёр Салиев, Иззат Турғунов ва Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида, ядро улоқтиришда Бобур Омонов, найза улоқтиришда эса Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилашди.
Энг муҳими, 19 нафар пара атлетимиз келгуси йил айнан Париж шаҳрида ўтказиладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.