Ханчжоу — 2022: Мадинабону Маннопова икки карра Осиё ўйинлари совриндори!

Ханчжоу-2022: Мадинабону Маннопова икки карра Осиё ўйинлари совриндори!

Таэквондочимиз Мадинабону Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда.

— 49 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Токио — 2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.