Ханчжоу — 2022, таэквондо: Рашитов ва Содиқова ярим финалда, Жайсунов аламли мағлубиятга учради

Ханчжоу-2022, таэквондо: Рашитов ва Содиқова ярим финалда, Жайсунов аламли мағлубиятга учради

Осиё Ўйинларида бугун эркаклар икки, аёллар бир вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда. Икки вакилимиз ярим финал кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозониб, ярим финалгача етиб келишди.

Улуғбек Рашитов ( — 68 кг) дастлаб гонконглик (2:0), сўнгра тайпейлик рақибни мағлуб этди (2:0). Унга ярим финалда кореялик Жин Хо Жун рақиблик қилади.

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда. У илк босқичда таиландлик спортчини мағлуб этган бўлса, чорак финалда қозоғистонлик Нурай Хуссайновага қарши жангда раундлар бўйича 2:1 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Феруза финал йўлланмаси учун эронлик Малика Мирҳуссайнийга қарши даянга чиқади.

Жасурбек Жайсунов ( — 80 кг.) эса илк босқичда кувайтлик рақибни мағлуб этган бўлса, чорак финалда иорданиялик Солиҳ эл-Шарабатийга аламли тарзда мағлуб бўлди. Илк раундда ҳамюртимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бўлим тугашига бир сония қолганида Жасур 5:3 ҳисобида олдинда эди. Аммо сўнгги сонияларда зарба ўтказиб юбориб, раундда бой берди. Учинчи бўлимда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Жайсунов олдинда борди ва сониялар қолганида зарба ўтказиб, медаллардан қуруқ қолди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.