Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди– фото

Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди– фото

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Чилонзор туманига ташрифи чоғида пойтахт йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, янги автобусларнинг аҳоли учун яратилган шароитлари билан танишди.

Бугун, 26 май куни Президент Шавкат Мирзиёев «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари автобусларга сифатли сервисни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Йўлкира тўлови тизимини тартибга солиш, ҳаракат назоратини рақамлаштириш, бекатларда шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

-«Янги автобуслар, албатта, халқимизга қўшимча шароит яратди.

Эндиги вазифа йўлларда тирбандликни камайтириб, автобусларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш. Пировард мақсад — Тошкентда жамоат транспорти қамровини 2 миллион йўловчига етказиш»,-деди Шавкат Мирзиёев.

Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.