«Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) индивидуал жавобгарлик тамойилига содиқдир. Спортчилар ўз ҳукуматларининг ҳаракатлари учун жавобгар бўлиши мумкин эмас.
Агар спортчи ёки бошқа мансабдор шахслар томонидан камситиш ҳолатлари аниқланса, ХОҚ Миллий Олимпия қўмитаси ва тегишли халқаро федерация билан биргаликда Токио 2020 Олимпиадаси вақтида бўлгани каби тезкор чоралар кўришни таъминлайди», деди ХОҚ матбуот котиби.
Токиодаги ўйинлардан сўнг жазоирлик дзюдочи Фетҳи Нурин 10 йилга дисквалификация қилинди. У исроиллик рақиби Тоҳар Бутбул билан эҳтимолий жангдан қочиш учун мусобақани тарк этганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.