Йигит вафот этган. Қиз тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса 19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида содир бўлган. 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган. Қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволанмоқда.
Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.