Ушбу камералар белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашни ёзиб олишга мўлжалланган.
Маълум қилинишича, ҳозирда қўшимча 200 та кузатув камерасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
«Келгусида эса бундай камералар бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилади. Мақсад чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетиш ҳолатларига бутунлай чек қўйишдир»,- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 91-моддасига кўра, саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.