Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда институтда йирик илонларнинг юрганлиги ва одамлар ундан қўрқиб, қочганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Маълум қилинишича, мазкур олийгоҳда янги сериал суратга олиниб, видеода акс этган ҳолат сериалдан парча бўлган.
Таъкидланишича, Зилола Жўраева томонидан суратга олинаётган «Бадавлат гадойлар» янги телесериали «Миллий» телеканали буюртмаси билан ВГИК Тошкент филиали ўқитувчилари ва талабалари иштирокида суратга олинмоқда.
Институт сериални суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилганини билдирди.
«Суратга олиш майдончасида герпетологлар ишлаганини ва қочиш саҳналари саҳналаштирилганини таъкидлаймиз. Жароҳатланганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Қолаверса, ВГИК Тошкент филиали одатдагидек ишлаётганини ва абитуриентлар қабул қилинаётганини маълум қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.