UNESCO ҳисоботида айтилишича, мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади.
Ҳисоботда, The Guardian нашрининг ёзишича, мобил телефонлардан кўп фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг пастлиги билан боғлиқ, экранга узоқ вақт таъсир қилиш эса болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади.
Таъкидланишича, технология дастлаб таълим учун мўлжалланмаган, шунинг учун у инсонга йўналтирилган концепцияга мос келиши ва ўқитувчи билан бевосита мулоқотни алмаштирмаслиги керак.
Ҳисоботда айтилишича, технология миллионлаб одамлар учун таълим имкониятларини очиш потенциалига эга бўлсада, электр энергияси ҳамда қурилмалардан фойдаланиш мамлакатлар ичида ва мамлакатлар ўртасида жуда нотекис.
«Рақамли инқилоб беқиёс салоҳиятга эга, аммо таълимда ундан қандай фойдаланишга эътибор қаратиш керак.Технологиялардан фойдаланиш ўқув жараёнини такомиллаштиришга ва ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг манфаатларига қаратилган бўлиши керак, уларнинг зарарига эмас», - деди UNESCO Бош директори Одри Азуле.
UNESCO дунё бўйлаб 200 та таълим тизимини таҳлил қилган ҳолда, ҳар тўрт мамлакатдан бирида смартфонлар мактабларда қонун ёки ҳукумат томонидан тақиқланганлигини тахмин қилмоқда. Улар орасида 2018 йилда ўз сиёсатини жорий этган Франция ва 2024 йилдан бошлаб чекловлар жорий қиладиган Нидерландия ҳам бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.