Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида автомобиль рақамларини бериш учун тўловлар миқдори ўзгартирилади.
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
3. Транзит РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.
Маълумот учун, охирги марта давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари 2011 йилда белгиланган ва шундан буён ўзгармаган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.