«Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, Юнусобод йўналишидаги поездлар ҳаракати «Шаҳристон» ва «Минг Ўрик» бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади бу йўналишда поездлар ҳаракати оралиқ вақти (интервал) 5 дақиқагача қисқартирилади.
Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, «Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.
Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.