Президент бу бўйича Сенатга таклиф киритилгани, яқинда янги қонун чиқишини маълум қилди.
“Хар йили тадбиркорларга мукофотлар, орденлар беряпмиз. Лекин, бирорта маҳаллага борганимизда фаол тадбиркорнинг расмини осиб қўйиб, булар ҳозирги ҳаётимиз қаҳрамонлари деганини кўрмаяпман. Маҳаллардаги Billboard'ларда тадбиркорнинг расмини кўрсатиб, шунча одам ишлатяпти деган нарса йўқ”, — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда тадбиркорларнинг расмларини осиб қўйиб, ёшларга намуна сифатида кўрсатиш кераклигини таклиф қилиб, бу бўйича вилоят ҳокимларига топшириқ берди.
“Биз бош вазир ва сенатга таклиф қилдик. Буни қонунийлаштирса, менимча, яхши бўлади”, — деди президент.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.