Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди

Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди

Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.

30 декабрь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси йиғилишида депутатлар Нарзулло Обломуродовнинг номзодини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

У шу кунга қадар Ўзбекистон Экологик партияси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Октябрь ойидаги президентлик сайловларида ушбу партиянинг номзоди сифатида иштирок этиб, 4,1% сайловчиларнинг овозини олган эди.

Экоқўмитанинг олдинги раҳбари Алишер Мақсудов август ойида президент танқидидан сўнг лавозимидан озод этилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.