Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, мазкур ўқув бино собиқ Самарқанд давлат чет тиллари институти академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган.
2008-2018 йилларда СамДЧТИ қошидаги академик лицей сифатида, 2019-2021 йиллар давомида Каттақўрғон шаҳар 7-мактаби фаолият олиб борган. 2021 йилда Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали ташкил этилиши муносабати билан мазкур бино филиал балансига ўтказилган.
«4 сентябрь куни соат 9:28 да мазкур бинонинг фаоллар зали томонидан саҳна қисмининг ўнг бурчагидан 1 дона плита талабалар ва ўқитувчи бўлмаган жойга тушиб кетган. Натижада, 2 нафар 1-курс талабаси плита бўлакларининг тегиши натижасида енгил тан жароҳати олган.
Ушбу талабалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ушбу талабаларнинг умумий аҳволи яхши эканлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Бош прокуратура берган хабарга кўра, ҳолат бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари бошланган. Текшириш натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.