Сақлаш тақиқланган ҳайвонлар рўйхатида ёввойи мушуклар, бўрилар, йўлбарслар, заҳарли илонлар ва бошқалар бор.
Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади.
Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) томонидан сақлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади.
Рўйхатга ёввойи ҳайвонларнинг 66 дан ортиқ турлари, жумладан, ҳашаротлар, балиқлар, заҳарли илонлар, айиқлар оиласининг барча кенжа турлари, йўлбарслар, тимсоҳлар, лочинлар, ёввойи мушуклар, бўрилар, шоқоллар, тулкилар, орангутанлар, шимпанзелар ва бошқа кўплаб ҳайвонлар киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.