Тошкентда бир кунда 3 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда

Тошкентда бир кунда 3 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда

Ўтган йили бу кўрсаткич 2 тонна эди.

Шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаев шаҳарда ахлатга ташланаётган нон маҳсулотларининг ҳажми ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу — нон ва озиқ-овқат маҳсулотларидир. Бу маҳсулотларни йилдан-йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бормоқда.

Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкентда бир кунда 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилиши ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.