ИИВ бола кўтарган аёлни тепиб, машинага ўтқазган ИИО ходимларининг ҳаракатига изоҳ берди — видео

ИИВ бола кўтарган аёлни тепиб, машинага ўтқазган ИИО ходимларининг ҳаракатига изоҳ берди — видео

Вазирлик ходимларнинг бу ишини кескин қоралашини маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ППХ ходими чақалоғи бор аёлни тепиб, машинага ўтқазгани, иккинчи ходим чақалоқни олиб, машина рулига ўтиргани акс этган видео тарқалди. ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат юзасидан UzNews.uz'га маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда қўлида чақалоқ кўтарган аёллар ва вояга етмаган болаларнинг йўлларда, бозорлар ҳамда бошқа жойларда тиланчилик қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Унга кўра, катта эҳтимол билан мазкур видеода тасвирланган ҳолатда ҳам айнан йўлда тиланчилик қилаётган аёл ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган бўлиши мумкин.

«Лекин, ходимларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларга нисбатан бундай қўпол муносабатда бўлиши, кескин қораланади. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қонуний чора кўрилиши таъминланади», - дейди Ғиёсов.

Ҳодиса Фарғона вилоятида содир бўлгани маълум бўлди. Вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилаётгани, яқин вақтлар ичида батафсил маълумот берилишини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.