Сергели туманида тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди.
Маълум қилинишича, Сергели тумани суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Унда туман ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими пробация рўйхатида турган ва жазо ўтаётган, бу жараёнда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди.
Шунингдек, яна икки нафар шахснинг жазоси ўзгартирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.