Қуёш панеллари орқали олинган электрни давлатга 1000 сўмдан сотса бўлади

Қуёш панеллари орқали олинган электрни давлатга 1000 сўмдан сотса бўлади

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатганлик учун имтиёзлар берилади.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилди.

Қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларидан фойдаланилганда электр ва иссиқлик энергияси текинга олинади. Қуёш панеллари орқали электр энергия ишлаб чиқарилганда атроф-муҳитга ҳеч қандай зарарли газлар чиқмайди. Энг асосийси, қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилган пайтдан эътиборан даромад олиб кела бошлайди. Бундай қурилмалар биноларнинг том қисмида ҳамда бўш ер майдонларга ўрнатилгани учун ишлаш жараёнида ҳеч қандай шовқин бўлмайди. Замонавий воситалар хонадонни узлуксиз электр энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш имконини беради.

Бу қурилмаларни ўрнатиш жуда осон ва узоқ йиллар техник хизмат кўрсатиш ҳам талаб этилмайди. Чунки мазкур қурилмалар махсус синов лабораториялари текширувидан ўтказилган ҳолда ўрнатилиши сабабли ўртача 20-25 йил давомида хизмат кўрсатади. Хонадон эгаси эҳтиёжидан ортган қисмини электр тармоқлари корхонасига сотиб даромад қилиши ҳам мумкин. Бунда жисмоний шахслар томонидан ҳеч қандай солиқ тўловлари амалга оширилмайди.

Аммо бир нарсани унутмаслик керакки, ушбу янги йўналишни ривожлантириш, соҳага сармоя киритиш, йирик хорижий ҳамкорларни жалб қилиш учун энергетика соҳаси бозор механизмлари асосида ишлаётган бўлиши керак. Йўқса ёки инвесторлар умуман келишдан бош тортади, ёки яна барча зарар давлат бюджетининг зиммасига тушади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.