Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокара олиб борди. Кейин, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
— Ўзбекистон Ҳукумати ва Қатар Ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
— Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:
— Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
— Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;
— Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.